10-октябрь ҳолатига кўра 307 беморга тожливирус ташхиси қўйилган ва ўтган кун давомида 5 киши вафот этган. Вафот этганларнинг иккитаси Бишкекдан, уч нафари Ўш вилоятидан. Бу ҳақда республика штаби хабар бермоқда.
Ҳудудлар бўйича:
Бишкек шаҳрида – 53;
Ўш шаҳрида – 17;
Чуй вилоятида – 16;
Ўш вилоятида – 69;
Талас вилоятида – 7;
Норин вилоятида – 3;
Иссиқкўл вилоятида – 12;
Жалолобод вилоятида – 59;
Боткен вилоятида – 71 та янги ҳолат.
Ўтган кун давомида мамлакат бўйлаб 130 киши соғайди. Айни пайтда 1642 бемор касалхонага ётқизилган ва 1520 бемор уй шароитида даволанмоқда.