Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Алмазбек Баатирбеков вақтинча Бош вазир вазифасини бажариб келмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат вакили Чингиз Эсенгул ўғли 10-октабр куни маълум қилди.
4-октабрда бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг пайдо бўлган Қирғизистондаги инқироз чуқурлашмоқда. 5-октябрь куни сайлов натижаларига норозилик билдирган партия аъзоларининг митинги тартибсизлик билан якунланиб, президент маъмурияти ва бошқа ҳукумат биноларини эгаллаб олишди. Мамлакатнинг қонуний парламенти янги ҳукуматни тузиш учун ҳали йиғилмаган.
9-октябрда Қубатбек Бўрўнов бошчилигидаги ҳукумат истеъфога чиқди.