Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 568 нафарга етди

Республикада 20 апрелга келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилган. Ўпка касалини юқтирганларнинг олти нафари тиббиёт ходимлари.

Янги қайд этилган ҳолатларнинг тўрттаси Ўш шаҳрида, учи Жалолобод вилоятида, тўрти Бишкек шаҳрида, бири Норин вилоятида ҳамда иккиси Чуй вилоятида.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг уч нафари Жалолободда, бири Ўш шаҳрида, бири Бишкек ҳамда иккиси Норин вилоятида ишлаётган эди.

Касалхоналарда 360 бемор даволанмоқда. Уларнинг ичидан 16 кишининг аҳволи оғир. Саккиз нафар бемор касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўтказилган.

Вирусни юқтириб олган 568 кишининг ичидан 311 нафари аёл ҳамда 257 нафари эркак. Касалга чалинганларнинг 140 нафари тиббиёт ходимлари.

Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 105та, Ўш вилоятида 147, Ўш шаҳрида 87, Чуй вилоятида 32, Бишкек шаҳрида115, Баткен вилоятида 6, Норин вилоятида 68 ва Иссиқкўл вилоятида 8 киши бу хасталикка чалинган.

Коронавирус юқтирган 7 фуқаро вафот этган бўлиб, 201 бемор эса шифо топиб уйларига чиқарилган.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8116 кишини ташкил қилди. Уларнинг 1872 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолари, қолганлари алоқада бўлган одамлар. Обсервацияда 862 киши ётибди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ