Аида Қасималиева Бош вазирликка Садир Жапаровдан бошқа номзодни кўриб чиқишни таклиф қилди

Вице-спикер Аида Қасималиева Олий Кенгашдаги кўпчилик коалициясига Бош вазир лавозимига янги номзод кўрсатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Қасималиева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

У илгари Садир Жапаров номзодини қўллаб-қувватлаган депутатларга мурожаат қилган.

«Ўша пайтда биз барқарорлик, тинчлик ва тартибни таъминлаш учун ушбу қадамни қўйган эдик. Биз Садир Жапаров ҳукумат ва оппозиция ўртасида кўприк сифатида сиёсий кучларни парламент ичида ҳам, ташқарисида ҳам бирлаштиради ва янги парламент сайловларини ўтказишга имкон беради деб ишонган эдик.

Афсуски, сўнгги кунлардаги воқеалар шуни кўрсатдики, унинг шахсий фазилатларига қарамай, жамиятнинг аксарияти уни қабул қилмайди ва мамлакатни бирлаштириш ўрнига биз бўлиниш ва келишмовчиликларни кучайтирамиз. Халқ ишонган ҳукумат ўрнига янги бош вазир тайинланиши жамоатчиликнинг янада норозилигини келтириб чиқаради.

Биз бундай таваккал қила олмаймиз. Шунинг учун мен Олий Кенгашнинг кўпчилик коалициясига аввалги қарорни қайта кўриб чиқишни ва Бош вазир лавозимига янги номзодни кўриб чиқишни таклиф қиламан », – деди Қасималиева.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ