Бишкек-Будапешт авиарейси очилади

Бишкекдан Будапештга тўғридан-тўғри авиарейсни очиш тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан учрашув якунлари ҳақида сўзлаётиб маълум қилди.

Шунингдек, у Қирғизистон маданияти билан яхши танишлигини ва Қирғизистоннинг жаҳон маданий меросига қўшган ҳиссаси учун ҳурмат кўрсатишини айтди.

– Биз болалигимизда ва ўспирин бўлганимизда, «Биринчи муаллим», «Гулсара» сингари қирғиз асарларини кўп ўқиганмиз. Совет даврида қирғиз адибларининг кўплаб асарлари венгер тилига таржима қилинган ва бизнинг авлодимиз Қирғизистон маданияти билан яқиндан таниш. Қирғизистонда венгерлар ва қирғизлар бир халқ деб ҳисобланишидан биз ҳам хурсандмиз, – деди Виктор Орбан.

Унинг айтишича Президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг расмий ташрифи шу йилнинг апрель ойида кутилган эди, аммо тожливирус пандемияси вазиятга таъсир кўрсатди.

“Пандемияга қарамай, дипломатик алоқалар давом этиши керак. Ташрифингиз учун ташаккур «, деди Венгрия Бош вазири.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ