COVID-19: Соғайганларга қараганда касаллар сони кўпаймоқда

Қирғизистонда 30-сентябрда тожливирус касаллигининг 147 янги ҳолати  қайд  этилди. Касал юқтирганларнинг сони 46 669 кишига етди.

Кун давомида қайд қилинган янги ҳолатлар:

Бишкек – 19;

Ўш – 13;

Чуй вилояти – 10;

Ўш вилояти – 34;

Талас вилояти – 2;

Иссиқкўл вилояти – 11;

Жалолобод вилояти – 41;

Боткен вилояти – 17.

Мамлакат бўйлаб шифохоналарда 819 бемор даволанмоқда, 1455 бемор эса уйда даволанмоқда.

Сўнгги сутка ичида 118 киши тожливирусдан соғайди. Улар Бишкекда 8, Ўшда 8, Чуй вилоятида 4, Ўш вилоятида 51, Талас вилоятида 1, Норин вилоятида 2, Иссиқкўл вилоятида 14, Жалолобод вилоятида 6 ва Боткен вилоятида 24 бемор шифо топди.

Тожливирус инфекциясини юқтирганидан сўнг соғайганларнинг умумий сони 42 879 кишига етди. Вафот этгалар сони 1064 кишини ташкил қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ