Бишкек ИЭС иши: ҳукм қилинаганларнинг мулки ва банк ҳисоби текширилмоқда

Бишкек Иссиқлик Электростанциясини модернизациялаш чоғида коррупция иши бўйича хукм қилинганлардан кўрилган зарарни ундиришга бўлган уриниш давом этмоқда.

«Азаттиқ»радиосига Суд ижрочилар Департаменти матбуот хизматининг маълум қилишларича, айни дамда ҳукм қилинганларнинг мулки ва банк ҳисобларини ўрганиш жараёни кетмоқда.

Таъкидланишича, жарима борасида суд қарорини бажариш бир неча босқичдан иборат бўлади. Аввалига қарздорлар суд ижрочилари томонидан огоҳлантиришнома олишади. Агар улар ўз ҳоҳишлари билан жаримани тўламайдиган бўлсалар, у ҳолда давлат идораларива банкларга сўровнома юборилган ҳолда мулк ва банк ҳисоблари текширила бошланади. Шундан сўнг суд қарор чиқаради ва ўшандан кейингина мажбурий равишда зарар ундирилади.

Суд қарорига кўра мазкур иш бўйича айбдор дея топилган юқори лавозимли сакиз нафар амалдор давлатга 680 млн сом (8,5 млн доллардан кўп) тўлаши керак бўлади.

ИЭС модернизацияси вақтида коррпуция иши бўйича собиқ бош вазирлар Сапар Исаков ва Жанторо Сатыбалдиев, «Нацэнергохолдинг»собиқ раҳбари Айбек Калиев ва унинг ўринбосари Жолдошбек Назаров, «Электрические станции» корхонасининг собиқ раҳбариСалайдин Авазов ва ИЭС модернизацияси бўйича лойиҳанинг собиқ ижрочи директори Темирлан Бримкулов, шунингдек собиқ энергетика вазири ‒ Осмонбек Артикбаев ва собиқ молия вазириОльга Лаврова айбдор деб топилган.

Бишкек ИЭСда Коррупция бўйича суд жараёни Қирғизистон Олий судида 2018 йилянварда бошланиб 2019 йил июлда ниҳоясига етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ