Жээнбеков: Сайловлар арафасида Қирғизистондаги барқарорлик ва тараққиётга қарши кучлар фаоллашиб қолди

Қирғизистонда парламент сайловлари арафасида мамлакат барқарорлиги ва тараққиётига қарши чиқувчи турли кучлар фаолашиб қолди. Бу ҳақда президент Сўўрўнбай Жээнбеков Сочида Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатда маълум қилди.

Кремль расмий сайтининг маълум қилишича, учрашув вақтида Жээнбеков, Қирғизистонда Путиннинг қўллаб қувватлаши билан эпидимилогик вазият барқарорлашганини айтди ва бунинг учун унга миннадорчилик билдирди.

Унинг таъкидлашича, бу учрашувдан «Қирғизистон ҳалқи кўп нарсани кутмоқда».

«Сиз биласиз, парламент сайловлари арафасида мамлакатимизнинг барқарорлиги ва тараққиётига қарши чиқувчи турли кучлар фаоллашиб қолди. Улар ҳатто Қирғизистон суверенитетига даҳл қилишмоқда, улар бизнинг иттифоқчилик, стратегик ҳамкорлигимизни бузишга уринмоқда. Албатта биз бунга йўл қўймаймиз, уларнинг нияти амалга ошмайди, чунки Россиянинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳимдир ва бунинг учун Сизга миннадорчилик билдираман. Биз асрлар давомида шаклланган тарихий дўстона муносабатларимизни ҳамиша қадрлаймиз», – деди Жээнбеков.

Бунга жавобан Путин, Россия «ҳеч қачон қўшни давлатлар, умуман бошқа мамлакатларнингички ишларига аралашмаслигини, аммо мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш, барча сиёсий кучлар ўртасида кенг қамровли мулоқотлар ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни, амалдаги хукуматниинг вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган интилишларини қўллаб-қувватлашини» айтди.

Жээнбековнинг Россияга ташрифи Қирғизистон жамоатчилиги «Биримдик» партияси етакчиси Марат Аманкуловнинг баёнотига қарши чиқаётган бир даврга тўғри келиб қолди.

Интернетда Марат Аманкуловнинг Россияда кенг омма олдида қилган чиқишидан парчалар пайдо бўлди, у омма олдида чиқиш қилар экан жумладан, «30 йиллик мустақиллигимиз ўйлаб кўриш ва қайитиш зарурлигини кўрсатди… », деди. Кенг жамоатчилик унинг нутқини кескин танқид қилди.

Жамоатчиликнинг фикрига нисбатан «Биримдик» партияси махсус баёнот билан чиқди.Жумладан, матбуот котиби Адилет Султаналиев ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида бу видеони иғво дея атади. «Бу 2019 йил Москвада Қирғизистон ва Россия йилига бағишлаб ўтказилган маданий тадбир эди. Тадбирда Евроосиё минтақасилда умумий цивилизация ва халқларнинг маданий-тарихий алоқалари билан боғлиқ кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди. Менинг чиқишим Қирғизистонинг дўсти, Олтой цивилизацияси ғоясининг тарафдори бўлмиш Давлат Думаси депутати, Олтой Республикаси Эл Қурултойи собиқ раиси Иван Итулович Белековнинг нутқига жавоб эди», – дея ёзди у.

Куни кеча Бишкекда Аманкуловнинг сўзларига қарши «Қул болбо!» ( «Қул бўлма!» ) шиори остида норозилик акцияси бўлиб ўтди. Шу каби акциялар Ўш ва Қоракўлда ҳам ўтказилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ