Мирлан Бакиров: Овозини сотиш ҳаром, сотиб олиш ҳам ҳаромдир

Овозларни сотиш ҳаром, овозларни сотиб олиш ҳам ҳаромдир. Бундай фикрни вице-спикер Мирлан Бакиров 28-сентябрь куни ҚТРКда бўлиб ўтган дебат пайтида билдирди.

Дебат давомида парламент аъзоси ва «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Жанар Ақаев Худо олдида бу гапни такрорлай оладисизми, деб сўради.

«Мекеним Қирғизистон» партияси раҳбари Мирлан Бакиров Қирғизистонда қонун устувор давлат эканлигини ва овозларни сотиш ва сотиб олиш ноқонуний эканлигини айтди.

«Биз бошиданоқ сайловлар адолатли ва муносиб ўтиши кераклигини айтиб келдик ва биз бунга тайёрмиз», деди у.

Эслатиб ўтамиз, «Мекеним Қирғизистон» партияси томонидан ҳудудларда чипталарни сотиб олганлиги тўғрисида ҳудудларда турли видеолар тарқалган эди.

Дебат давомида «Реформа» партиясининг етакчиси Клара Сўўрўнқулова «Мекеним Қиргизистан» партияси овозларни сотиб олгани ҳақида далиллар борлигини айтиб, танқид қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ