Қайси вилоятда сайловчилар сони кўп? Рўйхат

Қирғизистондаги сайловчилар сони бўйича Ўш вилояти биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси сайтида хабар берилган.

Қонунга кўра сайловга қатнашган фуқароларнинг умумий овозларининг етти фоизидан кўпини олган партия парламентга кириш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, етти вилоят ва республика аҳамиятига эга иккита шаҳар 0,7 фоизли чегарадан ўтишлари керак. Масалан, Боткен вилоятида 100 минг киши овоз берган бўлса, камида 700 овоз тўпланиши керак бўлади.

 Мана ҳудудлардаги сайловчилар рўйхати:

• Ўш вилояти – 682 603;

• Жалолобод вилояти – 643,774;

• Чуй вилояти – 586,664;

• Бишкек шаҳри – 497 692;

• Боткен вилояти – 284 265;

• Иссиқкўл вилояти – 290 769;

• Ўш шаҳри – 179 972;

• Норин вилояти – 176,202;

• Талас вилояти – 149,011;

• чет элда яшовчи Қирғизистон фуқаролари 32580.

Бу йилги парламент сайловлари 4-октябрь куни бўлиб ўтади. Унда 3 миллион 523 минг 532 сайловчи иштирок этиши мумкин. Бу 2015-йилги парламент сайловларига нисбатан 762 735 кишига ёки 27,6 фоизга кўпайганидан хабар беради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ