Қора-Сув ҳокими Тилек Матраимов истеъфога чиқдими? Расмий жавоб

Қора-Сув туман ҳокимлиги раҳбари Тилекбек Матраимов истеъфога чиқмаган. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакили Байиш Юсупов маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Матраимов туман раҳбари лавозимидан кетгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Вилоят раҳбари Юсупов бу маълумотларни рад этди ва Мартаимов қисқа муддатли таътилда эканлигини айтди.

«У ариза ёзгани ҳақида маълумот йўқ. У таътилда», – деди Юсупов.

Муҳбирлар, қачон ва қанча таътилда бўлади деб сўраганда, у «бугундан бир ой» деб жавоб берди.

 Матраимов Қора-Сув туманини 2012-йилнинг февралидан бери бошқариб келади. 

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ