Сайловни кейинга қолдириш мумкинми? МСКнинг жавоби

Конституциявий қонунга кўра, сайловлар фақат мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганда ўтказилмайди.

 Агар эпидемиологик вазият барқарор бўлса, сайловларни ўтказиш тўғрисида ҳеч қандай савол туғилмайди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова тожливирус туфайли сайловни кейинга қолдириш мумкинми деган саволга жавобан айтиб ўтди.

Унга кўра, сайлов участкасида ҳар бир сайловчининг тана ҳарорати текширилиб, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.

2020-йилнинг 25-мартида Бишкек шаҳрида ва Ўш ва Жалолобод вилоятларининг айрим туманларида эълон қилинган фавқулодда ҳолат 11-май куни бекор қилинган. Айни пайтда мамлакатда фавқулодда вазият тартиби мавжуд.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ