Қирғизистонда коронавируснинг янги 48 ҳолати қайд этилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев, республикада коронавирусни юқтириб олган яна 48 киши аниқланганини маълум қилди. Охирги суткада 3 киши тузалиб, касалхонадан чиқарилган.

Хасталикка чалинганлар Норин вилоятида 11, Ўш вилоятида 7 ва Ўш шаҳрида 9 киши, Чуйда 2, Жалолободда 9, Боткенда бир, Иссиқ-кўлда икки, Бишкекда 9 кишини ташкил қилади.

Шу билан COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 554га етди. Уларнинг 134 нафари тиббиёт ходими. Юқумли касалдан беш киши вафот этиб, 133 киши тузалган.  Касалхонада эса 416 бемор даволанмоқда. Уларнинг ўн олти нафари оғир аҳволда – тўққиз бемор касалхонанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Касалга чалинганларнинг 301 нафари аёл, 253 нафари эркак. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида 102, Ўш вилоятида 147, Ўш шаҳрида 83, Чуй вилоятида 30, Бишкек шаҳрида 111, Баткен вилоятида 6, Норин вилоятида  67, Иссиқкўл вилоятида 8.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7877 кишини ташкил қилди. Уларнинг 1769 нафари касалга чалинганларнинг оила-аъзолари, қолганлар алоқада бўлган одамлар. Обсервацияда 1000 нафардан кўп одам ётибди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ