Аравондаги жанжал: Марказий сайлов комиссияси икки номзодни четлатилишини қўллаб-қувватлади

«Биримдик» партиясидан Шукирилло Файзуллаевни ва «Мекеним Қирғизистон» партиясидан Илҳом Маннановни номзодлар рўйхатидан чиқариш таклиф қилинди. Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Абдижапар Бекматов бугунги йиғилишда мана шундай таклиф билан чиқди.

Марказий сайлов комиссиясининг барча аъзолари, Аравондаги можарони уюштирган томонларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш керак, дейди. Баъзилар номлари кўрсатилган икки номзодни четлатишни таклиф қилмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг яна бир аъзоси Бахтиёр Қодиров огоҳлантириш нафақат икки номзодга, балки «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларига ҳам берилиши зарурлигини таклиф қилди.

Овоз бергандан сўнг, МСКнинг ўн нафар аъзоси юқорида кўрсатилган номзодларни рўйхатдан чиқариб ташлаш таклифини қўллаб-қувватладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ