Оқ-Буурага Porter билан тушиб кетган одам ва ёш бола қидирилмоқда

Ўш вилоятидаги Оқ-Буура дарёсига  Hyundai Porter русумли автомобил тушиб кетиб, кабинадан бир киши топилган ва яна икки киши қидирилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, воқеа 14 сентябр куни кечқурун Оқ-Терек-Папан-Кўжўкелен автомагистралининг 40-километридаги Кунду-Дўбў қишлоғида содир бўлган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Оқ-Буура дарёсига тушиб кетди.

Машинадаги уч кишидан бири тирик қолиб, Ўш вилоят касалхонасига етказилган. Қутқарувчилар икки кишини қидирмоқда. Улардан бири тўрт ёшли бола.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ