Қирғизистонда 359 мингдан ортиқ оила озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

Бугунги кунда Қирғизистонда 359 минг 703 та оила озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишда ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Жаманқулов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, давлат идоралари томонидан хайрия жамғармалари билан ҳамкорликда муҳтожларга ёрдам кўрсатувчи штаб ташкил этилди ва эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда.

«Бугунги кунда мамлакатда 170 минг 16та эҳтиёжманд оила инсонпарварлик ёрдамларини олди, бу 70-75% оила демакдир. Ёрдам кўрсатиш давом этмоқда. Маблағлар хайрия ташкилотлари, тадбиркорлар, компания ва ташкилотлардан келиб тушмоқда. Кўпчилик штабга озиқ-овқат олиб келмоқда, маблағ ўтказмоқда», – деди Жаманқулов.

16 апрел ҳолатига кўра Қирғизистонда 466 кишининг коронавирусга чалингани қайд қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ