Қирғизистонда 100дан ортиқ янги ҳолат аниқланди ва 200дан ортиқ бемор соғайди

Сўнгги 24 соат ичида бир киши covid-19  инфекциясидан вафот этди. Ушбу ҳолат Бишкекда қайд этилган.

24 август ҳолатига кўра, бир кун ичида 103 кишига тожливирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Бу ҳақда республика штаби хабар беради.

Янги ҳолатлар:

Бишкек – 27;

Ўш – 1;

Чуй вилояти – 8;

Ўш вилояти – 8;

Норин вилояти – 3;

Иссиқкўл вилояти – 8;

Жалолобод вилояти – 29;

Боткен вилояти – 19.

Сўнгги 24 соат ичида 218 киши касалликдан даволанди:

Бишкек – 107;

Ўш шаҳри – 17;

Чуй вилояти – 7;

Ўш вилояти – 25;

Норин вилояти – 2;

Иссиқкўл вилояти – 20;

Жалолобод вилояти – 21;

Боткен вилояти – 19.

Мамлакат бўйлаб тожливирус билан рўйхатга олинган ҳолатларининг умумий сони 43126 кишини ташкил этди. Улардан 36 минг 615 нафари даволанган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ