Сузоқда бедарак йўқолган икки ёш бола томдан топилди

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида бедарак йўқолган икки бола топилди.

Хабар қилинишича, 20-август куни соат 20:00 атрофида Масадон қишлоғидаги каналга 2012 йилда туғилган Н.Х. билан 2010 йилда туғилган К.Н. Улар балиқ овлаш учун чиқиб кетиб бедарак йўқолишди.

Қидирув ишларига Сузоқ тумани №65 ёнғин ва қутқарув бўлимидан ўн беш қутқарувчи, милиция ходимлари ва қариндошлари жалб қилинган. Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида бугун, 21-август куни канал ёнидаги уйнинг томидан икки бола хавфсиз ҳолда топилиб, қариндошларига топширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ