Қирғизистон 31 мамлакатнинг фуқаролари учун чегараларини очди. Рўйхат

Қирғизистон 31 мамлакатнинг фуқароларига ўз ҳудудига киришга рухсат беради. Бу ҳақда Республика тезкор штаби хабар берди.

«Тожливирус инфекциясининг тарқалиши камайган ва эпидемиологик вазият барқарорлашган мамлакатлар фуқароларига Қирғизистонга киришга рухсат берилди», дейилади баёнотда.

Давлатлар рўйхати:

• Россия

• Грузия

• Озарбайжон

• Арманистон

• Беларусия

• Қозоғистон

• Туркманистон

• Бельгия

• Австрия

• Буюк Британия

• Германия

• Ирландия

• Исландия

• Италия

• Латвия

• Литва

• Лихтенштейн

• Люксембург

• Португалия

• Туркия

• Швейцария

• Швеция

• Қатар

• БАА

• Хитой

• Малайзия

• Жанубий Корея

• Покистон

• Словения

• Қувайт

• Япония

Эслатиб ўтамиз, 11-март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тожливирус туфайли пандемия эълон қилди ва кўп ўтмай Қирғизистон чегара ёпилди ва парвозлар тўхтатилди. Ўшандан бери Қирғизистонга фақат чартер, юк ва гуманитар рейслар амалга оширилиб келмоқда.

Фақат бир нечта дипломатлар, ҳукумат делегациялари ва чет элда оила  аъзолари бор айрим инсонларгина чиқарилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ