Қирғизистон Россиянинг тўрт шаҳрига мунтазам рейсларни тиклайди

Россия билан мунтазам рейсларни очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Транспорт ва йўллар вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги раҳбари Қурманбек Акишев маълум қилди.

У Sputnik Қирғизистон янгиликлар марказида “Қирғизистон авиацияси: парвозларни жонлантириш, №1 борт ва Европа иттифоқинингнинг қора рўйхати” мавзусидаги брифингда иштирок этди.

Акишевнинг сўзларига кўра, Қирғизистондаги парвозларнинг асосий географияси Россия билан боғлиқ.

«Ҳозирда Россия билан мунтазам авиақатновларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Биз Москва, Санкт-Петербург, Новосибирск ва Екатеринбург ҳақида гаплашмоқдамиз. Ушбу рейслар ҳозирда фақат чартер асосида амалга оширилмоқда ва биз сентябр ойида очилади деб ўйлаймиз. Энди биз бунинг устида ишламоқдамиз», деди у. – деди Акишев.

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон, Қувайт ва Ўзбекистонга парвозларни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Фуқаро авиацияси агентлиги директори Қирғизистон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳаво алоқаларини тиклаганини эслатди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ