Самолет чипталари арзонлайди. Авиация соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилмоқда?

Қирғизистоннинг авиация соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида Фуқаролик авиацияси агентлиги директори Қурманбек Акишев гапириб берди.

У Sputnik Қирғизистон мултимедиа ахборот марказида “Қирғизистон авиацияси: йўналишларини тиклаш, № 1 борт ва ЕИ қора рўйхати” мавзусидаги брифингда иштирок этди.

«Яқин келажакда мамлакатдаги яна 2-3 авиакомпания йўловчиларни ташишга рухсат олади. Натижада рақобат кучаяди ва чипталар нархи арзонлайди», деди у.

Шунингдек Акишев Қирғизистонда юк ташиш билан шуғулланадиган авиакомпаниялар пайдо бўлаётганини қўшимча қилди.

«Илгари юк ташувчи авиакомпаниялар ёпилган эди. Энди улардан бир нечтаси сертификат олиш ниятида. Уларнинг биттасида ҳужжат борлиги учун фаолият кўрсата бошлади», деди Акишев.

Бундан ташқари, директор авиация соҳасидаги коррупцияга қарши кураш кучайганини айтди.

«Жорий йилнинг феврал ойида Хавфсизлик Кенгаши томонидан кўрилган чоралар туфайли биз коррупцияни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Кўп масалалар ҳал қилинди. Биздан мустақил бўлган бир нечта пунктлар мавжуд. Биз буни йил охиригача якунлаймиз», деди у.

У Қирғизистонни 14 йил олдин кириб қолган Европа Иттифоқининг «қора рўйхатидан» олиб ташлашга ҳаракатлар бўлаётганини айтган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ