Қирғизистон яқин орада учта шаҳарга қатновчи ички рейслар сонини кўпайтиради

Фуқаро авиацияси агентлиги директори Қурманбек Акишев яқин кунларда Қирғизистонда ички рейсларнинг тикланиши ҳақида маълум қилди.

Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон ахборот марказида “Қирғизистондаги авиация: йўналишларни тиклаш, 1-сонли борт ва ЭИ қора рўйхати” мавзусидаги брифингда маълум қилинди.

Акишевнинг сўзларига кўра, ҳозирда иккита маҳаллий авиакомпания Бишкек-Ўш-Бишкек рейсларини амалга оширмоқда.

«Август ойининг охирида ёки сентябрнинг бошида Боткен, Жалолобод ва Исфана аэропортларига парвозлар режалаштирилган. Дастлаб улар ҳафтасига бир марта парвоз қилишади, кейин эса уларнинг сони кўпаяди», – деди Акишев.

Директорнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишларда ишлайдиган барча самолётлар яхши ҳолатда. Улар ўз вақтида текширилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ