Қирғизистонда кун давомида 200га яқин ҳолат аниқланди, 350га яқин бемор тузалди

21-август ҳолатига кўра, бир кун ичида 196 кишига тожливирус инфекцияси қайд қилинган. Бу ҳақда бугун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев брифингда маълум қилди.

Янги қайд қилинганлар:

Бишкек – 35

Ўш – 9

Чуй вилояти – 16

Ўш вилояти – 34

Талас вилояти – 8

Норин вилояти – 3

Иссиқкўл вилояти – 24

Жалолобод вилояти – 49

Боткен вилояти – 18

Шунингдек сўнгги 24 соат ичида 345 киши касалликдан даволанди:

Бишкек – 96

Ўш шаҳри – 43

Чуй вилояти – 23

Ўш вилояти – 35

Талас вилояти – 5

Норин вилояти – 10

Иссиқкўл вилояти – 40

Жалолобод вилояти – 59

Боткен вилояти – 34

Қирғизистон бўйлаб тожливирус билан қайд қилинганларнинг умумий сони 42 минг 703 кишини ташкил этди. Улардан 35,831 нафари даволанган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ