Сузоқда бедарак йўқолган учта ака-сингиллар тиланчилик қилишган

Жалол-Обод вилоятининг Сузак туманида бедарак бўлаётган учта ака-сингиллар тиланчилик қилиб юрган жойидан топилган. Бу ҳақда вилоят милицияси хабар берди.

https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=2670940739901082&id=100009555451114

Маълумотларга кўра, Сузоқда милиция, маҳаллий ҳокимият ва болаларни ҳимоя қилиш бўлими вояга етмаган орасидаги ҳуқуқбузарликлари олдини олиш ва девоналик, тиланчилик билан шуғулланишни олдини олиш мақсадида «Тиланчи» деб номланган рейд ўтказган.

«Рейд давомида Сузоқ туманида яшовчи 33 ёшли Н.М.нинг учта вояга етмаган боласи тиланчилик қилаётганлиги жойидан топилди. Болаларнинг онаси 17 август куни фарзандлари уйдан чиқиб кетгандан кейин бедарак йўқолганларини айтиб, милицияга ариза билан мурожаат қилган. Шунингдек ушбу оиланинг ҳолатига қараб, туман ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасига болаларга ёрдам бериш учун таклиф юборилди «, – дейилади маълумотда.

Сузоқ тумани милицияси ушбу йўналишда доимий равишда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ