Қирғизистон билан Ўзбекистоннинг чегарасидаги ёшлар Сўхда мусобақалашди

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегаралари яқинидаги ёшлар спорт мусобақаларини ўтказиб, дўстликни мустаҳкамладилар, деб хабар бермоқда Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги маъмурияти матбуот хизмати.

Кеча, 19-август куни Ўзбекистоннинг Сўх туманида бўлиб ўтган мусобақада,  Кадамжойнинг  Ҳайдаркон шаҳри билан Бирлик қишлоғидан 25 спортчи иштирок этди. Қўшни томондан Сўх тумани ёшлари мусобақалашди.

«Спорт мусобақаси икки вилоят халқлари ўртасидаги бирдамлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Болалар теннис, шахмат ва футбол ўйнашди. Боткенлик ёшлар теннис ва шахмат бўйича ғолиб бўлишди. Иккала жамоа ҳам футболда ўзаро куч синашди. «Дўстлик ғалаба қозонди», дейилади маълумотда.

Близ границ Кыргызстана и Узбекистана (Сох) прошли спортивные соревнования для укрепления дружбы между народами

Мусобақа тантанали равишда якунланди, томонлар бир-бирига самимий фикрлар  билдиришган, мукофотлар топширилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ