Қирғизистонда COVID-19’дан тузалганлар 33 318 нафарга етди. 1448 бемор вафот этди

Бугун, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда COVID-19  вирусидан яна 291 киши соғайган. Республика тезкор штабига кўра, даволанганларнинг умумий сони 33 318 кишига этди.

Янги соғайган беморлар:

– Бишкек шаҳрида – 46;

– Чуй вилоятида  – 35;

– Ўш вилоятида -46;

– Талас вилоятида -3;

– Норин вилоятида – 11;

– Иссиқкўл вилоятида – 76;

– Жалолобод вилоятида – 41;

– Боткен вилоятида – 20;

– Ўш шаҳрида – 13.

Шунингдек Қирғизистонда сўнгги 24 соат ичида 3 киши тожливирус ва зотилжамдан вафот этди. Уларнинг бири Бишкекда, бошқаси Баткен вилоятида, учинчиси эса Ўш вилоятида вафот этган.

Республика тезкор штаби маълумотларига кўра, 13-август ҳолатига кўра, Қирғизистонда » СOVID-19 » туфайли жами 1448 киши вафот этган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ