Айдарбеков ва Лавров мунтазам авиарейсларни тиклаш масаласини муҳокама қилишди

Қирғизистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Чингиз Азиз Айдарбеков ва Сергей Лавров икки мамлакат ўртасида мунтазам авиарейсларни тиклаш ҳақида фикр алмашдилар. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида ташқи ишлар вазирлари COVID-19  пандемиясини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

«Шунингдек, улар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ва истиқболлари, шу жумладан яқин келажакда Қирғизистон ва Россия ўртасида мунтазам авиарейсларнинг тикланиши тўғрисида фикр алмашдилар», дейилади маълумотда.

Вазир Айдарбеков Россияга тожливирус инфекциясига қарши инсонпарварлик ёрдами кўрсатгани ва шифокорларни юборгани учун миннатдорчилик билдирди.

 Шунингдек Ташқи ишлар вазирлари, икки мамлакатнинг Ҳамкорлик йили доирасида режалаштирилган барча тадбирларнинг амалга оширилишига ва Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг бутун комплекси янада фаоллашишига умид билдирди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатни муҳокама қилишди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ