Сўнгги сутка давомида 278 кишида тожливирус ва зотилжам (COVID-19 U07.1 ва U07.2) қайд қилинди. Бу ҳақда бугун, 11-август куни Республика тезкор штаби маълум қилди.
Янги рўйхатга олинган беморлар:
– Бишкек шаҳрида 104 киши;
– Ўш шаҳрида 19 киши;
– Чуй вилоятида 21 киши;
– Ўш вилоятида 34 киши;
– Иссиқкўл вилоятида 17 киши;
– Жалолобод вилоятида 40 киши;
– Боткен вилоятида 27 киши;
– Талас вилоятида 3 киши;
– Норин вилоятида 13 киши.
Шундай қилиб, Қирғизистонда жами 40 минг 455 бемор рўйхатга олинди.