Қирғизистонда тожливирусдан даволанганлар сони 30 минг кишидан ошиб кетди

Сўнгги бир сутка давомида Қирғизистонда 9 киши тожливирусдан вафот этди.  Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, СOVID-19дан вафот этганлар сони Бишкекда 5 та, Ўшда 2 та ва Баткенда 2 та.

Ушбу вабо бошлангандан бери 1457 бемор вафот этган.

6-август ҳолатига кўра, яна 549 кишига тожливирус ташхиси қўйилган. Улар:

– Бишкек шаҳрида – 162;

– Ўш шаҳрида – 81;

– Чуй вилоятида – 38;

– Ўш вилоятида – 71;

– Талас вилоятида – 36;

– Норин вилоятида – 12;

– Иссиқкўл вилоятида – 45;

– Жалолобод вилоятида – 44;

– Боткен вилоятида – 60 та ҳолат.

Мамлакатда тожливирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 38 659 кишига этди.

Сўнгги кун давомида 589 бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилди. Соғайган инсонларнинг умумий сони 30 099 га этди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ