Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 19 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Унга кўра, Бишкек шаҳрида — 3, Ўш шаҳрида — 3, Чуй вилоятида — 2, Ўш вилоятида —2, Норин вилоятида —1, Иссиқкўл вилоятида — 4, Боткен вилояти — 1 бемор вафот этди. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,397 кишини ташкил қилмоқда.
Сўнгги сутка давомида тожливируснинг 494 та янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда — 112, Ўшда — 66, Чуй вилоятида — 33, Ўш вилоятида — 95, Талас вилоятида — 2, Норин вилоятида — 16, Иссиқкўл вилоятида — 94, Жалолобод вилоятида — 53, Боткен вилоятида — 23 ҳолат.
Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 33 299 кишига етди.
1 август ҳолатига кўра, бир кун ичида 900 бемор тузалди ва шифохоналардан чиқарилди. Касалликдан даволанганларнинг умумий сони 26 минг 926 кишини ташкил қилади.