COVID-19:31-июлда 662 янги ҳолат қайд қилиниб, 14 киши вафот этди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 14 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Унга кўра, Бишкек шаҳрида  — 2, Ўш шаҳрида — 1, Чуй вилоятида — 3, Норин вилоятида —1, Иссиқкўл вилоятида — 4,   Боткен вилояти — 1 бемор вафот этди. Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,378 кишини ташкил қилмоқда.

Сўнгги сутка давомида тожливируснинг 662 та янги ҳолати қайд этилди. Бишкекда – 221, Ўшда – 52, Чуй вилоятида – 42, Ўш вилоятида – 81, Талас вилоятида – 22, Норин вилоятида – 13, Иссиқкўл вилоятида – 82, Жалолобод вилоятида – 102, Боткен вилоятида – 47 ҳолат.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 35 805 кишига етди.

30 июль ҳолатига кўра, бир кун ичида 1051 бемор тузалди ва шифохоналардан чиқарилди. Касалликдан даволанганларнинг умумий сони 25 минг 526 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ