Азимжон Асқаровнинг жасади «Дўстлик» чегарасидан Ўзбекистонга ўтказилиб, Тошкентга олиб кетилди

Бугун, 31 июль куни тонгда қамоқда вафот этган Азимжон Аскаровнинг жасади Бишкекдан Ўш шаҳри яқинидаги «Дўстлик» чегарасига олиб келинди.

https://www.instagram.com/p/CDSbWfaHnE1/?utm_source=ig_web_copy_link

Жасадни олиб келган мурҳумнинг рафиқаси Ҳадича Асқарова маълум қозоғлар текширилганидан сўнг, Ўзбекистонга ўтишига руҳсат берилди. Чегаранинг у тарафида Азимжон Асқаровнинг ўғли Шерзод кутиб олди.

Марҳум ҳуқуқбон бугун Тошкентда дафн қилиниши кутилмоқда.

25 июль куни Бишкекдаги қамоқхонада вафот этган Азимжон Асқаровнинг жасадини ўз васиятига кўра Ўзбекистонда дафн қилинишига расмий Тошкент руҳсат берган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ