Грипп: Кузда 800.000 доза вакцина ҳарид қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги гриппга қарши 800 мингдан ортиқ вакциналарни сотиб олади. Бу ҳақда Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитар-эпидемиология назорати бўлимининг бошлиғи Динагул Ўтўрбаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, нафас олиш йўллари касалликларининг олдини олиш ва уларнинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 мингдан ортиқ гриппга қарши вакциналарни ҳарид қилиш учун битим имзоланди.

«Ушбу вакциналар мамлакат учун хавф остида бўлган: сурункали касалликлар, юрак-қон томир касалликлари, болаларни ва бошқа касалликларга чалинган одамларни эмлаш учун ҳар бир ҳудудга тарқатилади»», –  деди у.

Унга кўра, об-ҳавонинг совуши билан мамлакатда респиратор вирусли касалликлар сони  кўпаяди.

«Айниқса, октябрдан апрелгача чалинганлар кўп бўлади. Шунингдек хавфли гуруҳга кирган касалликлар инсонларда янада оғирроқ кечади. Ҳавфнинг юқори нуқтасига келган даври – декабрнинг бошидан февраль ойининг охиригача давом этади. Шунингдек, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг этиологик тузилишини аниқлаш учун тест-системаларини ва реактивлар сотиб олиш режалаштирилган », – дейди у.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ