Ўшда уч масала муҳокама қилинди. Қайси масалалар?

29-июль куни Ўш шаҳар мэриясида Миллий мотам куни, Қурбон ҳайити куни ва ҳозирги ҳолатга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўш шаҳар мэрининг биринчи ўринбосари Саибжан Турдуевнинг таъкидлашича, бугун, 30-июлда, Миллий мотам куни, Ўшдаги барча муассасалар, хусусий компаниялар ва дўконларда давлат байроғи туширилиши керак.

Шунингдек Қурбон ҳайит куни Ўш мэрияси, қозият ва хусусий тадбиркорлар томонидан қурбонликлар қилиниб, гўштини муҳтож одамларнинг уйларига етказиб бериш ва аҳолининг тўпланишига йўл қўймаслик кераклиги айтилди.

Қурбон ҳайити куни аҳолига бир-бирларининг уйларига ташриф буюрмаслик, ўз уйларида ҳайвонлар сўйиб, ҳайит намозини уйида ўқиш тафсия қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўш шаҳридаги координатори Қиялбек Ташбўлўтовнинг айтишича, ҳозирда шаҳарда уйларни текшириш ишлари олиб борилаётгани айтди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги икки кун давомида 2 502 уйдан 21 169 киши текширилди. Жами 184 бемор аниқланди. Улардан 59 киши турли хил касалликларга чалинган, 36 кишини иситмаси ошиб кетган . 69 бемор йўтал билан обсервацияга олинди, 20 киши касалхонага юборилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ