Бозорда инсонпарварлик ёрдами сотилаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берилди

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бозорларида инсонпарварлик ёрдами сотилаётгани ҳақида видео тарқалмоқда. Ушбу ҳолатга муносабат билдириб Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизмати (Финпол) текширув ишларини олиб борди.

Финполнинг маълумотларига кўра, кенг қамровли операция доирасида сотилган товарларнинг гуманитар ёрдамга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. Улар юртимиз ишбилармонлари томонидан қонуний равишда олиб келинган ва тегишли ҳужжатларини мавжуд товарлар.

Финпол дори-дармонлар нархини асоссиз оширганлар бўлса 1955 рақами орқали хабар қилиб қўйишни сўранади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ