COVID-19: Бир суткада 18 киши вафот этиб, 668 янги ҳолат қайд қилинди

Сўнгги сутка давомида Қирғизистонда 18 киши тожливирусдан вафот этди. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари  Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, янги қайд қилинганлар  ҳудудлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

Бишкек шаҳри бўйича – 9, Ўш шаҳрида – 4, Чуй вилоятида – 2, Ўш вилоятида – 1, Талас вилоятида – 1, Иссиқкўл вилоятида – 1 ҳолат.

Тожливирусдан вафот этганларнинг умумий сони 1,347 ни ташкил қилмоқда.

Сўнгги бир кун давомида мамлакатда тожливируснинг 668 та янги ҳолати қайд этилди. Улар:

– Бишкек шаҳрида – 118;

-Ўш шаҳрида – 80;

– Чуй вилояти – 82;

– Ўш вилояти – 50;

– Талас вилояти – 24;

– Норин вилояти – 15;

– Иссиқкўл вилояти – 157;

– Жалолобод вилояти – 115;

– Боткен вилояти – 27 та ҳолат.

Қирғизистонда тожливирус билан касалланганларнинг умумий сони 34 512 кишига етди.

29 июль ҳолатига кўра, бир кун ичида 1047 бемор шифо топди ва шифохоналардан чиқарилди. Касалликдан даволанганларнинг умумий сони 23 минг 343 кишини ташкил қилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ