Тожливируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик: касалхоналар қайси ҳудудларда очилади?

Қирғизистонда  тожливируснинг иккинчи тўлқини бўлиши кутилмоқда,  унга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. Бош вазир Кубатбек Бўрўновнинг сўзларига кўра, Бишкек ва Ўш шаҳрида янги шифохоналар қурилмоқда, мамлакатнинг 7 вилоятида бўш турган бинолар таъмирланмоқда.

Бўрўновнинг таъкидлашича, Қирғизистонда  тожливируснинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик ишлари бошланган:

Манас халқаро аэропорти ҳудудидаги Ганcи базасида 1306 ўринли касалхона очилди. Бундан ташқари, мамлакатнинг 7 вилоятида камида 100 ўринли юқумли касалликлар шифохоналари очилади. Вилоятлардаги бўш бинолар таъмирланиб, жиҳозланади. У ерда интенсив терапия ва реанимация бўлимлари ташкил қилинади. Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Бош Булоқ қишлоғида бўш бино таъмирланиб, 200 ўринли касалхона очилади. Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги бўш лицейнинг ўрнига 304 ўринли, Боткен шаҳридаги бўш поликлиникага 90 ўринли, Чуй вилояти Тўқмоқ шаҳридаги 100 ўринли, Норин шаҳридаги Қуролли кучлар иншоотига 120 ўринли, Талас шаҳридаги оилавий тиббиёт марказига 192 ўринли ва Иссиқкўл вилоятидаги Қорақўл шаҳрига 150 ўринлиэга касалхона 1 ойдан 1,5 ойгача бўлган муддат давомида очилади ”, – дейди Бўрўнов.

Эслатиб ўтамиз, Бишкек ва Ўш шаҳрида юқумли касалликлар шифохонасининг қўшимча биносининг қурилиши бошланди.

Бўрўнов, Мамлакатимизда сўнгги бир ҳафта ичида  тожливирус инфекциясининг янги ҳолатлари камайганини, аммо минтақалардаги аҳвол оғирлигича қолаётганини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ