Қирғизистонда тўрт мамлакатга парвозларни қайта тиклашга рухсат берилди

Қирғизистонда тўрт мамлакат билан мунтазам авиарейслар очилишига рухсат берилди. Бу ҳақда 28 июль куни Фуқаровий авиация агентлиги директори Қурманбек Ақишев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тўрт давлат билан 1 августдан бошлаб мунтазам рейсларни очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, аммо барчасидан аниқ жавоб келгани йўқ:

«Ўтган ҳафта №72 протокол топшириғи чиққан. Шу асосда тўрт мамлакат – Туркия, Россия, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари очилишига рухсат берилди. Биз 1-августни айтаяпмиз, аммо бу уларнинг ҳолатига боғлиқ. Масалан, Россия 1-август куни очишга қодир эмасга ўхшайди. Агар очилиб қолса яхши бўлар эди. Улар муносабат билдиршмади. Туркия бунга рози эканлигини айтди, аммо музокаралар якунланмади. Қозоғистон рози бўлади. Остона ва Олмаотадан биттадан рейс очишни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирча улардан ҳам аниқ жавоб келгани йўқ. Амирлик томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади ”.

Қирғизистон халқаро авиарейсларни март ойида бошланган эпидемия сабабли тўхтатган.

Ушбу масала, тожливирусга  қарши  республика тезкор штаби  мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга қараб ҳал қилишинишини 23 июль куни Транспорт ва йўллар вазири Жанат Беишенов маълум қилган.

20 мартдан 22 июлгача жами 113 та чартер рейсларида 18 000 йўловчи ташилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ