Россиядан Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами келди

26-июль куни Қирғизистонга Россиядан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етиб келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инсонпарварлик ёрдами тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар ва шахсий ҳимоя воситаларидан ташкил топган.

– рентген аппаратлари – 5 дона;

– Анестезиология ва реанимация учун оксометрик сенсори билан монитор – 65 дона;

– Анестезиология ва реанимация учун оксометр сенсори бўлмаган монитор – 5 дона;

– ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари – 31 дона;

– дорилар: «Эноксапарин»- 49350 дона, , «Олокизумаб » – 550 дона, шунингдек тиббий юзқоплар – 100 минг дона.

Аввал ҳам Россия томони бир қанча инсонпарварлик ёрдамини юборган.

Шунингдек Россия, шифокорлари ва тиббиёт ходимларини Қирғизистондаги тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам бериш ва тожливирус инфекциясини даволаш бўйича тегишли консультацияларни ўтказиш  учун юборган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ