Қирғизистонда 689 кишида тожливирус қайд қилинди, қурбонлар сони 28 кишига етди

Қирғизистон шифохоналарида ўтган бир сутка давомида 28 бемор тожливирусдан вафот этди. Бу ҳақда 26-июль куни тожливирусга қарши курашиш бўйича республика штаби маълум қилди.

Ўлганларнинг кўпчилиги Бишкекда – саккизта, Жалолободда – бешта, Чуй ва Иссиқкўлда – тўрттадан, Ўш шаҳри, Ўш вилояти ва Боткенда – иккитадан, Норинда – бир нафар инсон вафот этган.

Бир сутка давомида 689 та янги ҳолат қайд этилди. Шифохонада даволанаётган 1 185 нафар бемор соғайиб уйларига қайтишди.

Қирғизистонда касаллик авж олган март ойидан буён 32,813 киши юқтириб олди, улардан 20 388 киши тузалиб, 1227 киши вафот этди.

17 июлдан бошлаб, Қирғизистонда зотилжам ҳам тожливирус сифатида қайд қилина бошлади.

Мамлакат бош пульмонологининг сўзларига кўра, ҳозирда иситма билан касалланган ва гриппга чалинганларнинг ҳаммаси тожливирусдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ