Бугун, 22-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 10 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов хабар қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 3;
Чуй вилояти — 1;
Ўш шаҳри– 1;
Талас вилояти — 3;
Норин вилояти — 2;
Қирғизистон бўйлаб COVID-19 инфекциясини юқтириб олган жами 2021 бемор соғайди.