Дам олиш кунлари жамоат транспорти қатнови тўхтатилади. Бу ҳақда бош вазир Қубатбек Бўрўнов маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг айтишича, республика штаби дам олиш кунлари жамоат транспортлари қатновини тўхтатишни режалаштирмоқда. Жамоат транспортининг фаолиятини кейинги хафтанинг дам олиш кунларидан бошлаб тўхтатиш кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, тожливирусни юқтириб олганларнинг сони кескин равишда ортиб кетаётгани сабабли республика штаби янги қоидаларни ишлаб чиқади.
-Транспорт касаллик юқтириш маркази бўлиб ҳисобланади. Бу чекловни аввал Бишкекда жорий қилиш режалаштирилмоқда. Жамоат транспортлари дам олиш кунлари тўхтатилади (шанба куни тушгача қатнайди, якшанба куни тўлиқ ишламайди),- деди у.
Шунингдек, Бишкек билан бошқа ҳудудлараро қатновларни тўхтатиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бўрўновнинг таъкидлашича, Бишкекдаги вазият жиддий бўлиб қолмоқда.