Бугун, 14-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 69 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайиб, шифохонадан чиқарилган. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2285 (+78) нафарни ташкил этмоқда.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 36;
Ўш шаҳри – 4;
Чуй вилояти — 9;
Норин вилояти — 15;
Ўш вилояти – 2;
Боткен вилояти – 3;
Қирғизистон бўйлаб жами 1791 бемор соғайган. 27 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.