Қирғизистонда 14-июнь куни тожливирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ жами 78 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда республика тезкор штаби хабар қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2285 нафарни ташкил қилмоқда, 1791 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб чиққан. 27 инсон COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.
Янги қайд қилинган 78 ҳолатнинг ҳудудларга тақсимланиши:
Бишкек шаҳри – 50;
Чуй вилояти — 13;
Талас вилояти — 5;
Иссиқкўл вилояти — 2;
Норин вилояти — 3;
Жалолобод вилояти – 5;
Тожливирус ҳавфи сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида фавқулотда ҳолат тартиби эълон қилиниб, комендант соати жорий қилинган эди. Бу қоида 11-майдан тўхтатилган, бироқ фавқулотда вазият тартиби давом этмоқда.