Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали ушбу мамлкатга кириб келган) орасида аниқланган.
Айни пайтда қўшни мамлакатда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
Ҳозирда Ўзбекистонда 1124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.