Мэр ўринбосари:Бишкекда йўл харитасини тўлдириш муҳим

COVID-19 вируси аниқланган айрим фуқаролар инфекцияни жамоат жойларида — бозорларда, савдо марказларида, жамоат транспорт, кўпроқ кичик автобустарда юқтирганини айтишмоқда. Бу ҳақда бугун, 12-июнда Бишкек мэрининг ўринбосари Татьяна Кузнецова маълум қилди.

«Шу сабабли биз шаҳарда юрганда йўл харитасини (маршрутный лист) тўлдириш муҳимлигини айтамиз. Борган жойингизни ёдда сақлаш учун йўл харитасини тўлдириш зурур.  Шу билан бирга биз вирус қайси жойда эканини тезроқ аниқлаймиз», – дейди у.

Унга кўра, инфекциянинг манбасини аниқлаш бўйича ишлар жадаллашмоқда.

Бугун, 12-июнь ҳолатига кўра Бишкек шаҳрида жами 610 киши коронавирус билан қайд қилинган. Ушбу рақам бутун мамлакат кўрсаткичининг 29 фоизини ташкил қилади. Беморлар орасида 85 нафари ташқаридан келганлардир.

Коронавирус қайд қилинган 482 киши шаҳар рўйхатида бўлса, 128 киши шаҳар ташқарисидагилардир.

Бишкекдаги беморлар орасида 367 киши соғайиб, шифохоналардан чиққан. Статистика маълумотига назар ташласак:

• 335 бемор аёл киши;

• 275 бемор эркак киши.

Беморларнинг ёши бўйича:

• 30-60 ёшдагилар 292 инсон;

• 18-30 ёшдагилар 183 инсон;

• 1-18 ёшдагилар 72 инсон;

• 60 ёшдан юқори 63 инсон.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ