Бугун, 6-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 20 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 14;
Норин вилояти — 3;
Ўш вилояти — 3;
Қирғизистон бўйлаб жами 1360 бемор соғайган. 22 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.