Қурбон ҳайитида хавфсизлик чоралари кучайтирилди: ҳужжатлари бўлмаган қорамолларни сўйишга рухсат берилмади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, Қурбон ҳайити муносабати билан Ветеринария ва фитосанитария назорати хизмати республикадаги барча кушхоналарда мониторинг ўтказди.

Вазирлик маълумотларига кўра, мониторинг давомида кушхоналарга етказиб бериладиган ҳайвонларнинг қулоқ ёрлиқлари, ветеринария гувоҳномалари ва тегишли ҳужжатлари текширилди. Ҳужжатсиз ва ёрлиқсиз қорамоллар сўйиш жойларига киритилмади ва ҳайвонлар эгаларига тегишли тушунтиришлар берилди.

Ветеринария ва фитосанитария назорати хизмати фуқароларни озиқ-овқат хавфсизлиги ва жамоат саломатлигига масъулиятли ёндашишга чақиради.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларни сўйиш учун етказиб беришда қулоқ ёрлиқлари ва ветеринария ҳужжатлари мажбурийдир.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ