Президент мактаб-интернати битирувчилари учун яратилган яшаш шароитлари билан танишди

Бугун, 1 июн куни Президент Садир Жапаров ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва мактаб-интернатларни битирган ёшлар учун яратилган яшаш шароитлари билан танишди.

Давлат раҳбарига Бишкекда Давлат ипотека компаниясининг уй-жой фонди асосида тўлиқ давлат қарамоғида тарбияланган етим болалар учун вақтинчалик уй-жойлар ташкил этилиши ҳақида маълумот берилди.

Жапаров ёшларнинг яшаш шароитлари билан жойида танишиб, уларнинг ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини таъкидлади.

Тадбир Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ