Президент Садир Жапаровнинг Россияга ишчи ташрифи якунланди

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 20-22 декабр кунлари Россия Федерациясига ишчи ташрифи якунланди.

Эртаси куни Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишди ва Қирғизистон-Россия стратегик шериклиги ва иттифоқдошлигининг юқори даражасидан мамнунликларини билдиришди.

Кейин Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Эртаси куни Давлат Эрмитажида МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Россияга ишчи ташрифини якунлаган Президент Садир Жапаров 22 декабр куни Бишкекка қайтиб келди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ